Шайтон белгиси

СаволларМавзу: Турли саволларШайтон белгиси
Sunnat сўради 2 хафта аввал

Ассалому алайкум! Мен Англия футбол клуби Манчестер Юнайтед ўйин услубига мухлислик қиламан.  Аммо команданинг спорт формаси марказида шайтон расми акс эттирилган ва бу клубнинг лақаби «қизил иблислар». Менда хам шу клубга мансуб спорт кийими бор ва мен шу кийимда футбол ўйнаб тураман. Савол: менинг бу кийимни кийишим ва шу командага мухлислик қилишим жоизми?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Киши ўзи суйган кишиси билан бирга бўлади” деганлар. Бу ҳазлакам гап эмас, қиёматда Аллоҳ таоло сизни улар билан бирга қилиб қўйишдан паноҳ сўранг. Валлоҳу аълам!