Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Зулм қилмаяпманми?

16:11 / 08.01.2018 | Abdulhakim | 8277

Ассалому алайкум! Мани бир танишим бор, олдин тақво йўлида юрган, лекин залолат йўлига кириб эрига хиёнат қилди. Яъни зино қилди, ҳозир ажрашган кўришиб қолсак ман унга қилган ишларини юзига айтиб қаттиқ гаплар гапириб қўяман. Чунки қанақиб у шу ишни қилди ақлимга сиғдиролмадим. У “Ҳозир тавба қилганман минг пушаймонман” деб айтади. Ман унга қилган ишларини эслатиб зулм қилиб қўймайманми?
2). Агар у бирорта  бошқа билан турмуш қурса ўша одамдан фарзандли бўлса у эркак туғулган фарзандни ҳақига хиёнат қилган бўмидими? Ман бир марузада эшиткандим фарзандни ота устидиги ҳақлари бор уладан биттаси солиҳа жойдан уйланиш кeрак фарзандни онаси солиҳа бўлиши кeрак дeб. Юқоридаги аёли солиҳа деб ҳисобласак бўладими тавба қиганлигига ишонч бўлса?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Маломат қилишни тўхтатинг.

عَنْ مُعَاذِ بْنِ جَبَلٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ عَيَّرَ أَخَاهُ بِذَنْبٍ لَمْ يَمُتْ حَتَّى يَعْمَلَهُ

Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким биродарини бир гуноҳда айбласа, ўзи ўша (иш)ни қилмай туриб ўлмайди», дедилар». Шарҳ: Бировларнинг айбини беҳуда равишда, ғийбат тариқасида гапириш ўз эгасининг бошига кулфат келтиради. Тавба қилиб, хатосини яшириб юрган одамларни айблаш яхши эмас. Аммо тавба қилмай, ошкора тарзда гуноҳ қилиб юрганларни танқид қилиш жоиз. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). 2). Ҳақиқий тавба қилган бўлса хиёнат қилган бўлмайди.

قَالَ، فَجَاءَتِ الْغَامِدِيَّةُ، فَقَالَتْ: يَا رَسُولَ اللهِ، إِنِّي قَدْ زَنَيْتُ فَطَهِّرْنِي، وَإِنَّهُ رَدَّهَا، فَلَمَّا كَانَ الْغَدُ، قَالَتْ: يَا رَسُولَ اللهِ، لِمَ تَرُدُّنِي؟ لَعَلَّكَ أَنْ تَرُدَّنِي كَمَا رَدَدْتَ مَاعِزًا، فَوَاللهِ إِنِّي لَحُبْلَى، قَالَ: «إِمَّا لَا فَاذْهَبِي حَتَّى تَلِدِي»، فَلَمَّا وَلَدَتْ أَتَتْهُ بِالصَّبِيِّ فِي خِرْقَةٍ، قَالَتْ: هَذَا قَدْ وَلَدْتُهُ، قَالَ: «اذْهَبِي فَأَرْضِعِيهِ حَتَّى تَفْطِمِيهِ»، فَلَمَّا فَطَمَتْهُ أَتَتْهُ بِالصَّبِيِّ فِي يَدِهِ كِسْرَةُ خُبْزٍ، فَقَالَتْ: هَذَا يَا نَبِيَّ اللهِ قَدْ فَطَمْتُهُ، وَقَدْ أَكَلَ الطَّعَامَ، فَدَفَعَ الصَّبِيَّ إِلَى رَجُلٍ مِنَ الْمُسْلِمِينَ، ثُمَّ أَمَرَ بِهَا فَحُفِرَ لَهَا إِلَى صَدْرِهَا، وَأَمَرَ النَّاسَ فَرَجَمُوهَا، فَيُقْبِلُ خَالِدُ بْنُ الْوَلِيدِ بِحَجَرٍ، فَرَمَى رَأْسَهَا فَتَنَضَّحَ الدَّمُ عَلَى وَجْهِ خَالِدٍ فَسَبَّهَا، فَسَمِعَ نَبِيُّ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ سَبَّهُ إِيَّاهَا، فَقَالَ: «مَهْلًا يَا خَالِدُ، فَوَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ لَقَدْ تَابَتْ تَوْبَةً لَوْ تَابَهَا صَاحِبُ مَكْسٍ لَغُفِرَ لَهُ»، ثُمَّ أَمَرَ بِهَا فَصَلَّى عَلَيْهَا، وَدُفِنَتْ

Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Ғомидия аёл келиб «Эй Аллоҳнинг Расули! Мен зино қилдим. Мени покланг» деди. Уни қайтариб юбордилар. Эртаси кун бўлганида у яна келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули! Мени нимага қайтаряпсиз? Сиз мени Моъизни қайтарганингиз каби қайтармоқчимисиз. Аллоҳга қасам, албатта мен ҳомиладорман» деди. «Аммо, йўқ. Тоинки туққунингча (келма)» дедилар. Вақтики туққач, гўдакни бир матога ўраб келдида: «Туғдим» деди. У зот: «Борда сутдан чиқаргунингча эмиз» дедилар. Вақтики сутдан чиқаргач, гўдакни олиб келди. Қўлида бир бўлак нон бор эди: «Эй Аллоҳнинг Набийси ! Сутдан чиқардим. Батаҳқиқ у таом еди» деди.  У зот гўдакни мусулмонлардан бир кишига бердилар ва буюрдилар, аёлни кўкрагигача кўмилди. Инсонларга амр этдилар, уни тошбўрон қилишди. Холид ибн Валид бир тошга юзланди ва аёлни бошига отди. Қон Холиднинг юзига сачради бас, уни (аёлни) сўкди. Бу сўкиши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга етиб келганди:  «Секин Эй Холид! Нафсим қўлида бўлган Зотга қасамки, батаҳқиқ у шундай бир тавба қилдики, агар солиқ соҳиби шу каби тавба қилса албатта кечириларди» дедилар.  Сўнгра буюрдилар, унга жаноза ўқилди ва дафн қилинди. (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Муслим). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat