Ёмон туш

alEmarat сўради 2 хафта аввал

Ассалому алайкум! Ёмон тушни сувга айтиш керак эмуш, аслида ҳам ёмон туш кўрганда нима қилиш керак? Уни бировга айтиб бўлмайдими?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

Ҳеч кимга айтилинмайди.

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ أَبِي قَتَادَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنْ أَبِيهِ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم. حَدَّثَنِي سُلَيْمَانُ بْنُ عَبْدِ الرَّحْمَنِ، حَدَّثَنَا الْوَلِيدُ، حَدَّثَنَا الْأَوْزَاعِيُّ قَالَ: حَدَّثَنِي يَحْيَى بْنُ أَبِي كَثِيرٍ قَالَ: حَدَّثَنِي عَبْدُ اللهِ بْنُ أَبِي قَتَادَةَ، عَنْ أَبِيهِ قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: الرُّؤْيَا الصَّالِحَةُ مِنَ اللهِ، وَالْحُلُمُ مِنَ الشَّيْطَانِ، فَإِذَا حَلَمَ أَحَدُكُمْ حُلُمًا يَخَافُهُ فَلْيَبْصُقْ عَنْ يَسَارِهِ، وَلْيَتَعَوَّذْ بِاللهِ مِنْ شَرِّهَا، فَإِنَّهَا لَا تَضُرُّهُ

Абдуллоҳ ибн Абу Қатода отасидан ривоят қилади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Солиҳ туш Аллоҳдан, ёмон туш шайтондан. Бирортангиз ўзи қўрқадиган бир туш кўрса, чап томонига туфласин ва унинг ёмонлигидан Аллоҳдан паноҳ сўрасин, шунда унга зарар қилмайди», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!