Жунублик

Khusanov Ulugbek сўради 2 хафта аввал

Ассалому алайкум! Азиз Устозлар, «Аллоҳ таолонинг зикрини адо этиш учун зокир маънавий ва жисмоний жиҳатдан пок бўлиши шарт. Дил ва тил билан бажариладиган зикрлар, масалан, тасбеҳ, таҳлил, таҳмид, такбир, Пайғамбаримизга салавотлар ва дуоларни таҳоратсиз, жунуб, ҳайзли, нифосли ҳолда ҳам айтавериш жоиз. Жунуб киши, покланмагунича Қуръон оятларидан хоҳ узун, хоҳ қисқа оят бўлсин, тиловат қилиши ҳаромдир. Йўлда юриб кетаётган ва ҳаммомда ювинаётган ҳолда зикр қилиш мумкин». Саволим шундан иборатки: Ман жинсий алоқа қилмасам хам баъзида маний чиқади. Лекин кўп холларда ғусл қилмасдан (қоғозда артиб ташлаб) ётишдан олдин: Такбир, Тасбех, Хамд, Саловат, дуо ва суралар ўқиб ётаман. Хар сафар «Фотиҳа» ва «Ихлос» сураларидан бошлиман. Юқоридаги қўштирноқ ичидаги(жунуб киши, покланмагунича Қуръон оятларидан хоҳ узун, хоҳ қисқа оят бўлсин, тиловат қилиши ҳаромдир) деган гапларни ўқиб роса ховотирга тушиб қолдим. Демак ман шунча вақтдан бери савоб оламан деб аслида гуноҳга қовоткан эканманде? Илтимос бу холатга уз фикрингизни билдиринг. Агар юқоридаги гап рост бўлса энди нима қилай?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

Тўғри жунуб ҳолатда тиловат қилиш жоиз эмас. Тавба қилинг. Валлоҳу аълам!