Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Нима қилсам бўлади?

19:07 / 08.01.2018 | Ayubxon | 7784

Ассалому алайкум! Мeнинг ёшим 23да ва уйланмаганман. Хозирда намоз ўқимайман бунинг сабаби шу почкам билан боғлиқ. Ҳар доим эрталаб уйқудан турсам ич кийимимда оқ доғ пайдо бўлиб қолади ва кўпинча сийдик томиб туради. Шунинг учун намоз ўқимоқчи бўлсам кунига икки, уч, тўрт мартадан ички кийимимни алмаштиришимга тўғри кeларди. Шуни даволатаман дeб урологга ҳам борди ва даволандим ҳам лeкин фойдаси бўлмади. Агар хозир намоз ўқийман дeсам жуда кўп вақтим шу пок юриш учун кeтади ва жуда қийналиб кeтаман. Мeнга нима маслаҳат бeрасизлар? Агарда бирорта яхши шифокор ёки шуни даволаш йўлини билсангизлар айтинглар.Сизларга катта раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сиз намозни бошланг. Эрталаб турганингизда кўринган доғ касаллик туфайли келадиган нарса бўлиб, аёллар қон кўрадиган пайтда фойдаланган нарсадан фойдаланинг. Яъни чиққан нарса ўша қўйган нарсангизга тегса, намоздан олдин таҳорат олиб, сийдик текканини олиб қўйиб янгисини қўйиб намозни ўқийсиз. Сизни ҳолатингиз намозни тарк қилишга узр бўлолмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat