Исломда бундай дуолар борми?

СаволларМавзу: ДуоларИсломда бундай дуолар борми?
Muslima Mumina сўради 5 кун аввал

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, қайнанам эримга ишлари юришиши учун ишхоналарига қўйишлари учун ва уйимизга осиб қўйишга “Қахри қул” ва “Кимёйи саодат», «Хафт алхамду»,…. каби дуолар ёзилган қоғозчаларни осиб қўйиш учун Бухородан эсдалик деб олиб келиб бердилар. Уларни уйларизга осиб қўйинг деди. Тўғриси шубхаландим, исломда бор дуолармикин ёки ширк ва фолбинлар дуосимикин деб. Илтимос маслахат беринг уларни нима қилай?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 5 кун аввал

Ва алайкум ассалом!

Ҳожатни ҳамма нарсага қодир бўлган Аллоҳдан сўраш керак. “Бақара” сурасида Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

وَإِذَا سَأَلَكَ عِبَادِي عَنِّي فَإِنِّي قَرِيبٌ أُجِيبُ دَعْوَةَ الدَّاعِ إِذَا دَعَانِ فَلْيَسْتَجِيبُواْ لِي وَلْيُؤْمِنُواْ بِي لَعَلَّهُمْ يَرْشُدُونَ۝

186. Қачон бандаларим сендан Мен ҳақимда сўрасалар, бас, албатта, Мен яқиндирман. Дуо қилувчи Менга дуо қилганда, дуосини ижобат қилурман. Бас, Менга ижобат қилсинлар ва Менга иймон келтирсинлар. Шоядки, тўғри йўлни топсалар.
Уларни сувга оқизсангиз ҳам ёқиб юборсангиз ҳам бўлади. Канализацияга ташламасангиз бўлди. Валлоҳу аълам!