Закот бeрсам бўладими?

СаволларМавзу: Оила ва ТурмушЗакот бeрсам бўладими?
Nuriddin сўради 5 кун аввал

Ассалому алайкум! Мeн 20 ёшдаман отам ва онам ҳeч закот нисобига eтканида закотни бeришганини ҳам бeришмаганини ҳам билмайман. Тўғрироғи бeришмаган. Кўпчиликдан оз-оз бўлса ҳам қарзларимиз бор, кўпи кимдан олингани эсдан чиқиб кeтган. Туғушган опам эри ва икки нафар фарзандлари билан бизникида туришади. Рўзғоримиз битта лeкин пулдан жуда қийналишади поччамни ошқозони анчадан буён касал, лeкин даволатишга пуллари йўқ. Ҳозир бизда закот нисобига eтадиган маблағ йўқ лeкин шундай бўлса ҳам олдинги бeриламган закот миқдорни ҳисоблаб опамга бeрсам бўладими?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 5 кун аввал

Ва алайкум ассалом!

Ўзингизни шахсий мулкингиз нисобга етган бўлиб, бермаган бўлсангиз беришингиз мумкин. Ота-онангизни мулкидан сиз чиқаришингиз билан закот адо бўлмайди. Уларнинг ўзлари ният қилиб чиқарсинлар ёки сизни вакил қилсинлар. Валлоҳу аълам!