Оли Имрон сурасидаги оят

СаволларМавзу: Қуръони КаримОли Имрон сурасидаги оят
Odilbek сўради 3 хафта аввал

Ассалому алайкум! Аллоҳим бу ишларингни ажрини туганмас қилиб бeрсин, илоҳим. Қуръони каримда (Аллоуддин Мансур таржимаси) Оли Имрон 113-оятда “Аҳли китобларнинг ҳаммаси ҳам баробар эмас. Аҳли китоб орасида сажда қилган ҳолларида тунлари Аллоҳнинг оятларини тиловат қиладиган тўғри йўлдаги кишилар ҳам бор”. 114-оятда “Ўша зотлар Аллоҳга ва охират кунига иймон кeлтирадилар, яхши амалларга буюриб, ёмон амаллардан қайтарадилар ва яхшлик қилишга шошладилар. Ана ўшалар солиҳ бандалардандир” дейилган. Устозлар илмим камлиги боис шу оятларга тушумадим. Бу eрда бошқа диндаги аҳли китобларни баъзилари шунда тўғри йўлдами ёки баъзи аҳли китоблар исломга киргани учун шундай оят нозил бўлганми?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

Баъзилари пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳий нозил бўлганидан кейин у кишига иймон келтирганлар. Оятдан ўшалар ирода қилинган. Валлоҳу аълам!