Инсулин уколи

Aziza сўради 1 хафта аввал

Ассалому алайкум! Инсулин уколини қўлга ёки қоринга қилинганда баъзида қон озгина чиқса, баъзида эса чиқмайди. Қон чиқмаган ҳолда тоҳорат бузилмайдими? Янгидан қилиш кeракми?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 1 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

Укол олиш икки қисмга бўлинади. Томир ва мушак остига. Томирга олинганда одатда томирга тушганлигини аниқлаш учун шприцга қон тортилади. Шу тортилганда таҳорат синади. Мушак остига олинганда эса қон чиқса таҳорат синади, чиқмаса синмайди. Уколнинг ўзи учун янги таҳорат шарт эмас. Валлоҳу аълам!