Яна лоторeя ҳақида

СаволларМавзу: Ҳалол ва ҲаромЯна лоторeя ҳақида
Muslima(90) сўради 1 хафта аввал

Ассалому алайкум! Азиз устозлар турмуш ўртоғимга лотторeя ўйнаш ҳаром, ундан кeлган пул ҳам ҳаром дeсам “Мeнга аниқ далил кўрсат, бу қиморга кирмайди, авваллари бундай ўйинлар бўлмаган” дeяптилар. Илтимос агар имкони бўлса далил кeлтириб бeрсангизлар, мeн турмуш ўртоғимга кўрсатар эдим.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 1 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

Ҳар бир нарсанинг бир кўриниши ва бир маъноси бўлади. У вақтларда ҳозирги лотореянинг кўриниши бўлмаган бўлсада маъноси бўлган. Ҳамма ўртага пул ташлайди чўталчи ўз улушини олиб қолганини бир ютганга берилади. Шу маънодаги ишни Аллоҳ таоло Қуръон каримда ҳаром қилган. Бу маъно қачон ва қайси ишда, қайси замонда топилса ҳам ҳаром бўлаверади. Худди шунингдек ҳамрни ҳаром эканлигига далил унинг маст қилувчи эканлигидир. Шу маъно қачон ва қайси ичимликда топилса у ҳам ҳаром бўлаверади. Ҳеч кимнинг у даврда ҳозирги кундаги қайсидир бир машҳур маст қилувчи ичимликнинг бўлмаганлиги ўша ичимликни ҳалоллигига далолат қилмайди. Шунинг учун маст қилувчи нарсани ўша кўринишда бўлмаса ҳаром эмас дейиши ақлли одамнинг гапи эмас. Валлоҳу аълам!