Ота ва қиз

Nodira сўради 1 хафта аввал

Ассалому алайкум! Ота қизини авратини кўрса охирати куйиб кетади деган гап эшитганман. Ахир онаси йўқ қизларни оталар ёки онаси бор оталар хам қизларини таглигини алмаштирадилар ёки  йўргаклайдиларку?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 1 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

Балоғатга етмаган, таглик ишлатадиган ёшда бўлса зарари йўқ. аммо балоғат ёшига етиб ўша жойларига қараши ва шаҳватини қўзғалишида(шу каби табиати бузуқ инсонлар ҳам учрамоқда) эр билан аёлнинг орасидаги никоҳни абадий бузилиши бор. Валлоҳу аълам!