Амалдан кeйин қалбнинг ҳолати

СаволларМавзу: Руҳий тарбияАмалдан кeйин қалбнинг ҳолати
tekstad сўради 6 кун аввал

Ассалому алайкум! Манбаларда амални катта санамаслик ҳақида кўп эшитганман, баъзида эса кичик санамаслик ҳақида эшитиб қоламиз. Мeн яхши тушунмадим дeб ўйлайман. Аслида инсонда ҳайрли амал қилгандан кeйин қалбнинг ҳолати қандай бўлиши ҳақида кўрсатмалар борми? Ўзини илмли санамаслик ҳақида ҳам эшитганман.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 6 кун аввал

Ва алайкум ассалом!

Одам бирор савобли амални қилса уни катта ва кўп санамасдан шу каби амалларни сонини кўпайтириши керак. Бирор кичик гуноҳ қилса уни кичик ва арзимаган деб ўйлаб ўша гуноҳга ўрганиб қолиб кейинчалик яна қилганида эти жимирламайдиган бўлиб қолмаслик керак. Валлоҳу аълам!