Аёлига рози эмасман дeйиш

СаволларМавзу: Оила ва ТурмушАёлига рози эмасман дeйиш
Alijama сўради 6 кун аввал

Ассалому алайкум! Эркак киши дунёвий нарсаларни дeб аёли билан уришса аёли ўзини ҳимоялаб айтган сўзларини гап қайтаряпсан дeб, гап қайтарсeнг рози эмасман дeган гапи ўтадими? Эркак кишини қайси ҳолатда розимасман дeган гапи ўтади? Бу саволни ҳам бир аёл илтимос қилганди шу саволни сўраб бeринг деганди.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 6 кун аввал

Ва алайкум ассалом!

Кўпинча аёл кишининг эри билан бахслашиши охир оқибат жаҳл устида талоқ айтиб юбориши билан тугайди. Ҳатто диний нарсалар устида ҳам бахслашиб жаҳл устида талоқ қилиб қўйган одамлар бор. Шунинг учун эр билан бахслашиб уни жаҳлини чиқаришдан эҳтиёт бўлиш керак. чунки шайтон доим оилани бузиш учун пайт пойлайди.

Бир аёл эрининг устидан шикоят қилиб, бир аҳли илмнинг олдига келибди. Шунда масалани яхшилаб эшитган илмли киши, бир идишда сув бериб “буни, қачон эрингиз билан жанжал бошланганида оғзингизга олиб, ютманг ҳам, чиқариб ҳам юборманг. Ин шаа Аллоҳ тез орада жанжаллашмай қоласизлар” дебди. Орадан бир қанча вақт ўтгач ўша аёл миннатдорчилик билдиргани келиб, оилада жанжаллар буткул тўхтаганини айтибди. Шунда олимнинг шогирдлари “Устоз сувга нима ўқиб дам солган эдингиз. Келажакда шундай ҳолатга тушсак, биз ҳам қўллаймиз” деганида, “Мен ҳеч нарса ўқимадим, эътибор бериб қарасам жанжалнинг сабаби аёлнинг тилидан экан. Шунга сукут сақласин деб шу усулни қўлладим” деган экан. Валлоҳу аълам!