Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Зикр ва бошқа саволлар

18:34 / 15.02.2018 | Madina | 5163

Ассалому алайкум! Киши хар сахар ва шомда 100 марта «Субханоллоҳи ва бихамдихи субханоллохал азийм»ни айтса Аллоҳ унга қабул бўлган юз хаж савобини берадими?
2). Аёллар барча намозларини доимо ўзлари эшитадиган даражада ўқийдиларми? Қироатиничи?
3). Рўзадор тахоратида учига сув кетиб қолмаслиги учун бир икки маротаба туфласа, макрух бўладими? Жоиз эмасми?
4). 12 ёшга тўлмаган ўғил болалар билан қўл билан саломлашиш, бемалол гаплашиш жоизми? Бизларга бераётган жавобларингиз, илмларингиз учун раҳмат. Аллоҳнинг Ўзи яхшиликлар билан мукофотлаб рози бўлсин!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1).

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: كَلِمَتَانِ خَفِيفَتَانِ عَلَى اللِّسَانِ، ثَقِيلَتَانِ فِي الْمِيزَانِ، حَبِيبَتَانِ إِلَى الرَّحْمَنِ: سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ سُبْحَانَ اللهِ الْعَظِيمِ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ وَالتِّرْمِذِيُّ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Икки сўз тилга енгил, тарозида оғир, Роҳманга суюклидир: «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», «Субҳаналлоҳил азийм», дедилар». Икки шайх ва Термизий ривоят қилганлар. Шарҳ: Ҳа, «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», «Субҳаналлоҳил азим»ни айтиш тилга жуда ҳам енгилдир, осондир. Аммо тилга жуда енгил бўлган бу сўзларнинг қиёмат куни банданинг амалларини тортадиган тарозидаги вазнлари жуда ҳам оғирдир. Бу дунёда ушбу сўзларни савоб умидида, ният ва ихлос ила айтиб юрган банда у дунёда катта бахтга сазовор бўлиши турган гапдир, чунки у Аллоҳ таолога суюкли бўлган сўзларни айтиб юрган. Бас, шундай экан, «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», «Субҳаналлоҳил азим»ни кўпроқ айтишга одатланайлик. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). 2). Иккисини ҳам ўзи эшитадиган ўзгаларга эштилмайдиган даражада. 3). Макруҳ эмас. 4). У ҳам жоиз эмас. Сиз айтган ёшдан ёшни муроҳиқ, яъни шаҳвати уйғонишни бошлаган ёшдаги дейилади. Кўришишлар уларда уйғонишни янада тезлаштиради. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat