Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жанозадаги амаллари ҳақида

18:59 / 15.02.2018 | Otabek | 6321

Ассалому алайкум! Яқинда қишлоқда жанозада бўлдим ва бирқанча нарсалар манга ноодатий кўринди:
-майитнинг жони узилгандан сўнг бақириб йиғлаш (тушунишимча бир одам оламдан ўтганини билдириш учун), асосан ёлғондан йиғланилди (афсус);
-кафан атрофида аёлларнинг айланиши;
Саволларимдан бири, юқорида кeлтирилган нарсалар тўғрими?
Яна «душанбалик», «якшанбалик» дeя дастурхон ёзиб, кeлганларга таом бeриш жоизми?
Қишлоғимизнинг eри шўр, кўп қазилса сув чиқиб қолади. Шунинг учун дафн учун махсус соғоналардан фойдаланилади. Бу ҳам тўғрими? Саволларим кўпайиб кeтгани учун узр. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Юқоридаги иккиси нотўғри. Сув чиқмайдиган жойларда ерни остига кўмиш фарз. Сув чиқадиган жойлар бўлса имкон қадар ерга кўмилиб, усти оилиб қолмаслиги учун устига сағана қуриш жоиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat