Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Гўдакларда босинқираш

19:08 / 22.02.2018 | Behruz | 7723

Ассалому алайкум! Бизнинг 1 ёш 7 ойлик ўғил фарзандимиз дeярли ҳар куни уйқусида босинқираб, йиғлаб чиқяпти. Дам солиб қўйсам ҳам фойда бeрмаяпти. Нима чора кўрса бўлади? Бу кeтишда қўрқоқ бўлиб қолишидан, ваҳима касалини орттириб олишидан хавотирдаман. Олдиндан раҳмат!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

عَنْ عَمْرِو بْنِ شُعَيْبٍ، عَنْ أَبِيهِ، عَنْ جَدِّهِ رَضِي اللهُ عَنْهُم: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ يُعَلِّمُهُمْ مِنَ الْفَزَعِ كَلِمَاتٍ: أَعُوذُ بِكَلِمَاتِ اللهِ التَّامَّةِ مِنْ غَضَبِهِ وَشَرِّ عِبَادِهِ، وَمِنْ هَمَزَاتِ الشَّيَاطِينِ، وَأَنْ يَحْضُرُونِ. وَكَانَ ابْنُ عَمْرٍو رَضِي اللهُ عَنْهُ يُعَلِّمُهُنَّ مَنْ عَقَلَ مِنْ بَنِيهِ، وَمَنْ لَمْ يَعْقِلْ كَتَبَهُ فَأَعْلَقَهُ عَلَيْهِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ وَالْحَاكِمُ وَأَحْمَدُ

Амр ибн Шуъайбдан, у отасидан, у бобоси розияллоҳу анҳумдан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга қўрқувда ўқиладиган калималарни ўргатар эдилар: «Аъузу бикалимаатиллаҳит-тааммати мин ғазабиҳи ва шарри ибаадиҳи ва мин ҳамазаатиш-шаятийн. Ва ан яҳзурууни». Ибн Умар буларни болаларидан ақли кирганларига ўргатар, ақли кирмаганларига ёзиб, илиб қўяр эди». Абу Довуд, Термизий, Ҳоким ва Аҳмад ривоят қилганлар. Шарҳ: Дуонинг маъноси бундай: «Аллоҳнинг тугал калималари ила Унинг ғазабидан, бандаларининг ёмонлигидан ва шайтонларнинг қалбга соладиган хатарларидан ва уларнинг менга ҳозир бўлишларидан паноҳ сўрайман». ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat