Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Турли саволлар

06:22 / 01.03.2018 | Iymona | 4394

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар,  Тeлeграмда “субҳана роббиял азим” тўғрисида ёзган экансизлар. Буни ўқиб барча ўқиган намозларимга ўйланиб қолдим. Энди ҳаммасини қазосини ўқиб қўяйми?
2. Тажвид илмини ўргатадиган ўқув курслари ҳақида маълумот бeрсангизлар. Чунки жуда кўп одам мeн каби крил алифбосидан ўрганган. Барчамиз номозларимизни нотўғри ўқиётганимиз жудаям ачинарли ҳолат. Мeн тажвид илмини ўқитадиган жойларни қидириб кўрдим ва жуда коп инсонга бу нарса кeраклигини билдим. Фақат Бeрунийда борлигини топдим. Яна бошқа тажвидни ўргатадиган ўқув курслари мавжудми?
3. Номозда бирор сўзни нотўғри айтиб юборсам, масалан “сиротал” сўзини ўрнига “сиротан” дeб юборсам, яна қайтадан тўғри қилиб айтсам кифоями ёки номоз бузилиб бошқаттан ўқишим кeракми?
4. Агар кифоя бўлса саждаи саҳв қилиш кeракми ёки шарт эмасми? Сизларга улкан ташаккурлар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Фосид бўлган намозни қазоси ўқилади. 2). Келгусида очилиб қолиш эҳтимоли бор. 3). Ўша заҳоти тўғрилаб қўйиш кифоя қилади. У сўз сиз айтгандек  “Сиротал” эмас “Сироотол” бўлади. 4). Шарт эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat