Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мусулмон аёллар атир сeпиши

10:04 / 02.03.2018 | Abu Muso | 7903

Ассалому алейкум! “Қайси бир аёл хушбўйланса, сўнг масжидга чиқса ва бошқалар унинг хидини сезсалар, токи жанобатдан ғусл қилгани каби (ғусл вожиб бўлганда қилинадиган) ғусл қилмагунича, унинг намози қабул қилинмайди”қилинмайди. Имом Ахмад. Устоз бу хадис сахихми


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ҳужжатга яроқлик. Ғусл қилсиндан мурод ўша ҳидини кетказиш эди. Бундан ташқари

عن أبي موسى الأشعري قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: أيما امرأة استعطرت فمرت على قوم ليجدوا من ريحها فهي زانية

Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Қайси бир аёл хушбўйланиб уни хушбўйлигини билишлари учун бир қавмнинг олдидан ўтса, бас у зониядир” дедилар.

وعن زينب الثقفية أن النبي صلى الله عليه وسلم قال: إذا خرجت إحداكن إلى المسجد فلا تقربنّ طيبا . أخرجهما النسائي

Зайнаб Сақафия розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:   Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам “Бирингиз масжидга чиқадиган бўлса хушбўйликка яқинлашмасин” дедилар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat