Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шайх Хазратларининг китобларини Тожикистонда ҳам сотиш

09:01 / 07.03.2018 | Abduqodirkhuja | 7440

Ассалому алайкум! Мен Тожикистон давлатидан ёзяпман. Устозлар, хохлардимки, Шайхимиз Хазратларининг ёзиб қолдирилган жамийки китобларини, Тожикистон пойтахтида хам сотувга қўйсаларингиз ва шуни ташкиллаштирсаларингиз. Шу кунларда Тожикистон пойтахтида Ўзбекистон савдо кўргазмаси бўлади. Шу кўргазмада Устозимиз китобларини хам қўйилса дегандим. Тожикистонни 50-60% халқи ўзбек-туркий тилда сўзлашади. Мен жуда хам у кишини китобларига қизиқяпман. Мен Душанбеда яшайман, Устоз Шайх Ҳазратлари раҳимаҳуллоҳнинг китобларини қандай қилиб, эришсам бўлади? Йўл йўриғини ўргатинглар?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Китобларни hilolnashr.uz ёки hilal.kg орқали буюртма бериш мумкин. Шунингдек ҳозирда кўпчилик Тожикистонликлар дўконларимиздан хариl қилиб олиб кетяптилар. Айниқса Деновдаги филиалимиздан харид қилиб чегарадан бемалол олиб кетишяпти. Кўргазма ҳақида биз ҳабаримиз йўқ экан. Иншааллоҳ унда қатнашишга ҳаракат қиламиз. Бу кўргазмани Expocenter ташкил қилаётган экан. Тожикистондагисига кеч қолибмиз жой йўқ экан. 28-март куни Туркманистонда бўладиганига қўшиб қўйишди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat