Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Азобни енгишни хохлайман

08:26 / 07.03.2018 | Saidjamol | 8068

Ассалому алайкум! Мен 12 йил олдин бир қиз билан танишиб қолдим. Бир биримизга кўнгил қўйдик. Ўша пайтгача хечам қизлар билан гаплашмагандим. Бир куни у қиз менга аввал йигити бўлганлиги ва бокира эмаслигини айтди. Йигити билан зино қилганлигини айтди. Мен карахт бўлиб қолдим. Воз кечай десам Аллоҳдан қўрқдим. Хаёлимни Аллоҳ менга синов юбордимикан деган хаёл чулғаб олди. Воз кечсам Аллоҳнинг қахрига учрашдан қўрқа бошладим. Таваккал уйландим. Хаётим буткул издан чиқди. Тирик мурдага айландим. Ўша жирканч ишдан хеч кимнинг хабари йўқ. Аллоҳга шукрки, тоат-ибодатдаман. Бор кучим билан ўша ишларни унутишга уриняпман. 2 та фарзандим бор. Бировнинг хаётини тузаман деб ўзимникини буздим. Ўзимни ўзим ота-онам саломат, фарзандларим борку деб овутаман. Бор эътиборимни ота-онам ва фарзандларимга қаратганман. Яқинда ўша йигитни кўриб қолдим. У бола мени танимайди. Бутун танам олов бўлиб ёнди. Шайтоннинг хамласига дош беролмадим. Буткул назоратдан чиқиб кетмаслик учун Аллоҳга илтижо қиламан. Ашрашиб кетгим келади. Аммо фарзандларимни ўйлаб жим қоламан. Чидашга мажбурман. Ўзим пиширган ош ўзим ейман. Сиздан илтимосим шуки, нима қилсам шундай балодан қутуламан? Илтимос ёрдам беринг!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ундай хаёллар шайтоннинг васвасаси ҳисобланади. У ҳар қандай ҳолатда ҳам оилангизни бузишга ҳаракат қилади. Ўтган ишни унутинг, шайтонни хурсанд қилманг, талоқдан Аллоҳнинг Арши ларзага келади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat