Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Абортдан кейинги ҳолат

14:25 / 15.03.2018 | Erkin | 9719

Ассалому алайкум! Бир муслима синглимиз, соғлиги сабабли аборт қилдиришга мажбур бўлган. Бу ҳолатда ҳам нифосдаги ҳукмлар ўринли бўладими? Раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Масала: Бола тушиб қолса, ёки бирор сабаб бўлиб туширилса, аёл нифос қони кўрувчига айланадими? Жавоб: Бунинг учта сурати бор: 1. Мустабийнул хилқа: ҳамма ёки соч, тирноқ, бармоқ, оёқ-қўл каби баъзи аъзолари зоҳир бўлган чақалоқ. Унинг ҳукми-тирик туғилган бола каби бўлиб, ундан кейин келган қон нифос бўлади. Ҳомила туфайли иддада ўтирган аёлнинг иддаси тугайди. “Агар бола туқсанг талоқсан”, деб бола туғишга таъаллуқли қилинган бўлса, талоқ воқеъ бўлади. 2. Ғойри Мустабийнал хилқа: бирорта ҳам аъзоси зоҳир бўлмаган ҳомила. Унинг ҳукми-ундан кейин келган қон нифос қони бўлмайди.  Агар ўша қон ҳайз нисобича, яъни энг ками уч кечаю уч кундуз давом этса ва шу қон келишидан аввал аёл энг ками ўн беш кун пок бўлган бўлса, ҳайздир. Агар бу шартлардан бирортаси топилмаса, истиҳоза қони ҳисобланади. 3. Муштабиҳул хилқа: аъзоси зоҳир бўлган ёки бўлмаганлиги маълум бўлмаган ҳомила. Унинг ҳукми-агар ҳомила тўрт ой, яъни 120 кун ёки ундан кўпроқ муддатда тушиб қолса, ундан кейинги қонни нифосга ҳукм қилинади. Агар энг ками тўрт ойдан камроғида тушиб қолган бўлса, юқоридаги каби  ҳайзнинг шартлари топилса ҳайз, топилмаса истиҳозага ҳукм қилинади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat