Ассалому алайкум! Хурматли Устозлар, бундан 10 йиллар бурун бир дўстимдан 3000 сўм карз олган эдим. Шуни қайтариш эсимдан чиқиб шунча вақт ўтиб кетганини билмай қолдим. Шу арзимаган пул бўлса хам қайтармоқчиман. Шу пулни қайтаришда ўтган 10 йиллик вақтни хисобига қўшиб қайтаришим керакми?
Ва алайкум ассалом! Ўша вақтда уч минг сўмга қанча нарса келса ўшани ҳисобини олиб берсангиз қарзни чиройли қайтарганлар қаторида бўласиз. Валлоҳу аълам!