Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тармоқли маркетинг

14:00 / 13.03.2018 | Салават | 17559

Ассалому алайкум! Режалаштирган барча хайрли ишларингизга Аллоҳ таоло баракот берсин. Саволим “Gano Excel” ҳақида. Мани бир жияним шу компания фаолияти билан шуғулланиб келади. Яқинда компания мутахасиси билан бирга келди. У менга “бизни фаолиятимиз халоллиги ҳақида фатво берилган” деб айтди. Ман ундан фатвони ким берганини сўраганимда “Ўзбекистон мусулмонлар идораси, Анвар қори Турсунов шогирдларини юбориб фаолият билан танишиб фатво бердилар” деб айтди.  Сизлардан шу нарсага аниклик киритиб беришларингизни сўраб илтимос қиламан.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Биз бир йил олдин айнан тармоқли маркетинг тизимида фаолият олиб борувчилар ҳақида дунё уламоларининг “Жоиз эмас, ҳаром” деган фатвосини жавоб тариқасида етказганмиз. “Робитаи Ислом уюшмаси”, “Бутун дунё уламолари иттифоқи уюшмаси” ва “Исломий банклар уюшмаси” аъзоси ва ташкилотчиларидан бўлган Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳоллоҳ ҳам ўзларининг “Фиқҳул буйуъ” асарларида “Тармоқли маркетинг тизимида савдо қилиш, унга аъзо бўлиш шаръан ман қилинган. Тажриба бўйича кўп ҳолларда уларнинг маҳсулотлари арзимас нарсалар бўлиб, жуда қиммат нархга сотилади. Ҳолбуки улар сотиладиган бошқа бозор ҳам йўқ. Одамлар уларнинг маҳсулотини тизимга аъзо бўлиб, катта пул топиш мақсадида сотиб оладилар. Аввалида бу тизим ҳеч қандай маҳсулотсиз фаолият олиб борган. Яъни одамлардан маблағ олиш эвазига уларга билетлар тарқатишган. Билетни олган кишилар тизимга аъзо бўлишган ва билет сотиб олишга бошқа мижозларни ҳам жалб қилишга киришишган. Шу орқали муаййан ададга етган ҳаридорларни топгани учун маблағга эга бўлишган. Бу очиқ-ойдин қимор эди ва “пирамида йўли” деб номланар эди. Баъзи давлатлар “Бу қароқчилик қилиб одамларни молларини олиш” сифатида ман қилганларидан кейин одамларни чалғитиш мақсадида (гармон каби тез таъсир қиладиган) баъзи бир маҳсулотларни билет ўрнига ўртага киритишган ва нархини ҳам қиммат қилиб белгилашган. Сўнг номини ҳам “Тармоқли маркетинг” деб номлашган. Мақсад пирамида тизимидаги нарсанинг айни ўзи. Дунёни кўплаб мамлакатларда ундайларни фаолиятига таъқиқ қўйилган. Гарчи(уларни қаллоблигидан бехабар) баъзи бир мамлакатлар таъқиқламаган бўлсалар ҳам. Бундай тарзда фаолият юритиш шаръан ман қилинган” деб ёзганлар. Бундан ташқари кўзга кўринган кўплаб Ислом уламолари бу тизимни ножоиз деб фатво беришган. Жоиз деб фатво берган ким ва қанчалик илмга эгалигидан бизнинг хабаримиз йўқ. Қуйидаги линкда берилган мақолани ўқинг. Валлоҳу аълам! http://info.islom.uz/iqtisod/item/23-tarmoqli-marketingdagi-10-khil-jolgon.html

Топ рейтинг www.uz Openstat