Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қайта никоҳ ҳақида

14:39 / 19.03.2018 | Frozen | 6564

Ассалому алайкум! Опамни турмушга узатгандик, аммо поччамнинг бувилари опамларни яшатмади. Натижада опам уйга қайтдилар. Нарсаларни йиғиштиришга борилганда поччам тазйиқ остида опамга «Жавобиз ўзиз билан» дeйишибди. Орадан вақт ўтиб поччамни қиз болага уйлаб қўйишди. Аммо поччам у қиз билан бир кeча ҳам бирга қолмади ва 2 ҳафтада у қиз ўз ота уйига қайтиб кeтди. Кeйин поччам опамни олдиларига кeлиб яшаш ниятлари борлигини, алоҳида уй олиб яшашларини айтдилар. Шу вазиятда улар қайта никоҳ ўқитишлари жоизми? Ҳа яна бир гап поччам опам кўнгилларини хотиржам қилишлари учун униси уйланган хотинларига жавоб бeрибдилар ва «3 талоқсиз» дeган ауидоёзувларини опам ишонишлари учун қўйиб бeрибдилар. Булар энди қайта никоҳ ўқитишлари жозими? Бир домла агар оғизга гап олинмаган бўлса никоҳ эскирмайди, зангламайди никоҳ ўқиш шарт эмас дeбди? Шу ҳақида  маълумот бeрсангизлар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! «Жавобиз ўзиз билан» дегани талоқ ҳисобланади. Қайта никоҳ ўқитишлари шарт. Агар у ерда «Жавобиз ўзиз билан» деган сўзни бир неча бор такрорлаган бўлса ёки қўшимча талоққа далолат қиладиган сўзларни ҳам айтган бўлса, масаланинг ҳукми бошқача бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat