Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ибодат қилолмаяпман

19:45 / 21.03.2018 | odina | 3773

Ассалому алайкум! Устозлар мени 4 ойлик фарзандим бор, шу туфайли пешин намозини кўп ҳолларда фарзини ўзини ўқиб, суннатни тарк қиламан. Чунки фарзандим туфайли вақтим имконятим чегараланган. Суннатни шу холатда тарк қилишим тўғрими? Жавоб учун раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Нотўғри. Чунки 1439 йилдан буён ҳамма оналаримиз ҳам сиз каби балки сизданда ночор ҳолатда бола тарбия қилишган, сиздан кўра ноқулайроқ шароитларда яшашган. Шундай бўлсада суннатни адо қилишган ва қилишиб келишмоқда. Зарурат ўрнида майли, лекин одат даражасига етиши жоиз эмас. Чунки бу суннатлар муаккада суннат ҳисобланиб, бир неча бор тарк қилиш хусусан бепарволик билан тарк қилиш гуноҳи кабира ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat