Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дин тўғрисида

20:09 / 21.03.2018 | Ilyosbek | 4757

Ассалому алайкум! Интернетдан бир видеога кўзим тушди. Унда Хиндистонлик бир олим одам (Закир Найк) христиан ва мусулмонлар бир хақли, агар христиан ўз динидаги келган аммаларга ва ибодатларга амал қилиб юрса жаннатга киради деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам орқали Ислом дини Қуръон билан бизга келган. Башарият учун охирги дин Ислом ва китоб эса Қуръон. Бу инсонни гаплари қанчалик тўғри?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сиз уни охирги гапларига эътибор қаратмапсиз. Унда уларнинг китоби Таврот ва Инжилда охирги пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам иймон келтириш кераклиги ҳам айтилган. Улар бунга амал қилишмади, ўзларининг шариати бекор бўлиб янги келган пайғамбарнинг шариатига амал қилиш керак деган буйруққа амал қилишмади – деган жойини эшитмапсиз.  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat