Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қурбонлик қилмаганларнинг ҳукми

12:54 / 14.10.2013 | Mavlono | 2262
Шайх ҳазратлари. Мен бир нарсага ажабланаман. Ажиб. . . Кеча Жумада қурби етганлар қурбонлик қилиши ҳақида маъруза қилдилар. Қурби етганлар тоифасига уйи бор, тагида автомашинаси бор, мулки (тилло, кумуш, ) борлар албатта уларга бир қўйни Аллоҳга шукрона сифатида қурбонлик қилиш шарт яъни вожиблиги ҳақида қаттиқ тайинладилар. Илгариги саҳобалар нонга мухтож бўлсада, кийимга мухтож бўлсада, уловга мухтож бўлсада бисотида уйи борлиги учун шукронасига қўй қурбонлик қилишган экан. Кеча бир яқин қаримдошимиз (жигар) ўз ҳасмини турмушга берди. Энди у қизга сарфланган жиҳоз, сеп ва бошқа нарсаларни кўрсангиз йигит эмас қиз уйланди деб ўйлайсиз. Аллоҳ бахтини берсин, қўша қариб фарзандлар дунёга келтирсинку лекин шу қаримдошимдан жуда қаттиқ ранжидим. Аллоҳ учун, ҳа , Аллоҳ учун ёмон кўриб кетдим. Инсон ҳам шунчалик исроф қиладими. . . Алам қиладигани оиласида ибодат қиладиган, Аллоҳнинг Каломини ўқийдиганлар борку шулар исроф қилишни биладику, лекин қурбонлик қилишга энди имкониятимиз йўқ деб турибди. Қизига ҳайит байрами учун фалон пуллик кир ювадиган жиҳозга пули етдику лекин Аллоҳ учун, Аллоҳ берган неъмат учун эса Эгасидан қизғаниб ўтирса. . . Ҳазрат мана шунақа одамларга қиёматда қандай муомала бўлади? Қурб етиб туриб қурбонлик қилмаган одамнинг ҳукми қандай?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Закот беришга қодир бўлганларга қурбонлик қилиш вожиб бўлади. Бу амални қудрати етиб туриб қилмаганлар вожиб ибодатни қилмаган банда ҳисобланади ва вожиб ибодатни адо этмаганларга таъйин қилинган жазони оладилар.

Топ рейтинг www.uz Openstat