Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Устоз илмий ишимизга дуо қилинг

00:07 / 13.01.2014 | Abbosxon | 2465
Аллоҳ ҳақ таоло умрингизни барокатли қилсин. Биз илми ғарийб бўлган бандаларни ўйлаб, ёзган қўл-ёзмаларингизга сиздан Аллоҳ раҳмат ва марҳаматини ва мағфиратини айирмасин. Шу ўринда биз жамоамиз билан сизга катта ташаккурлар айтамиз. Аллоҳ таоло бандаларига буюрган фарзларини ҳамда пайғамбаримиз, ҳабибимиз муҳтарам Муҳаммад с.а.в.нинг суннатларини то қиёматга қадар умум башар учун нафақат охират фойдаси балки шу дунёнинг ўзида саломатлик учун кони фойда эканлигини, илмий исботлаш учун илмий ишлар ва тажрибалар бошладик. Масалан: Барча мусулмонлар учун ҳар хафтанинг Жума намози олдидан ёки фарз лозим бўлиб қолган пайтда Ғуслни амалга оширилиши. (Ғуслда бурунга сув тортиш) Инсонни "Гайморит" ва "Фронтид"га олиб борувчи дардларни олдини олади. Ёки намоздан олдин суннат амал бўган Мисвоқдан фойдаланиш бугунги кунда 35 ёшли одамлар ўртасида тўрттадан битта одамда учрайдиган "пародантит" яъни милкнинг касалланишини олдини олади. Шунга ўхшаш бир қанча маълумотларни тўплаб, уларни ўрганиб бормоқдамиз. Устоз қўл ёзмаларимиз, изланишларимиз самариси, инсонлар учун фойдали бўлишида дуо қилинг. Бизлар учун ажратган вақтингизга, Аллоҳ таоло янада зиёдали, фойдали ва барокатли вақт ато этсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Аллоҳ таоло ишларингизни самарали ва фойдали бўлишини насиб қилсин!

Топ рейтинг www.uz Openstat