Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Закотни кимга берай?

18:42 / 14.01.2014 | Abdugaffor | 2847
Мен 2013 йилда закотни бир девор қўшнимга бердим. Улар оилалари 6 киши ҳаммалари ро'за тутишди. оила бошлиғи хатмни таровеҳни бир кун ҳам қолдирмади. Лекин хотинлари ва икки қизлари ҳақида ножо'я гаплар тарқалган. Рамазондан кейин катта қизларини бир ёши катта одамга турмушга беришди. Бир ҳафтада қайтиб келди. Бокира чиқмаган емиш. Мен ко'зим билан кўрмаганим учун ишонмайман. Улар мендан яхшилик умид қилади, кутади. 1. Шуларга бу йил ҳам берсам бо'ладими? Аммам ҳам бир девор қо'шним бо'ладилар. Рўза тутмайдилар. Намоз ўқимайдилар, Ҳажга маҳрамсиз бориб келганлар. Бозорда савдо қиладилар. Ёлғонни ва фақат ёлғонни гапирадилар. Мен у одамга бера туриб ҳеч кимга гапирманг деган едим. У ҳаммага мақтанибди. Аммамни ко'ргани чиқсам. поччам ва аммам кўкариб қолишибди. Тишларини ғжирлатиб о'тиришибди. Ешитишимча поччамни катта бекитган маблағи бор. Аммаваччам кузатгани чиқиб қо'шнининг хотини ва икки қизини устидан битта танкерда қорамой ағдарди. Аммаваччам ро'за тутмади, намоз ўқимайди, ичади, бузуққа боради. Ҳаммалари бир оила болиб яшашади. Лекин аммаваччам иморат қилди Аммам ва поччам қарашишмади. 2.Бир оила болиб яшашса ҳам аммаваччамни ўзига аввал насиҳат қилиб кейин закот берсам боладими? Бир неча кун ўтиб кийим олгани бозорга бордим. Аммам узоқдан кўриб ҳой-ҳойлаб чақирдилар. Келасолиб мен бу йил закот бермадим. Қодир бўлмадим деб гапира кетдилар. (Аввалги йиллар берганлар) Лекин пул турсинга оп қо'йган участклалари бор. Бу йил бермасам со'раш еҳтимоллари бор. 3. Аммамга закот берсам боладими? Сўрашимдан мақсад улар атрофимда, кўз тикишади, бермасам сўрашади.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Намозхон ва муҳтож одамга беринг.

Топ рейтинг www.uz Openstat