Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қуръонни крилл алифбосида ўрганиш жоизми?

16:43 / 24.01.2014 | Abdullayev | 5874

Таътилга чиққанимда ўзим мустақил равишда Қуръон суралари араб алифбосида ва тагига крилл алифбосида ёзилган китобдан ўқиб, ёдламоқчи эдим. Масжид имомидан шундай қилсам бўладими десам “Йўқ, бўлмайди! Қуръонни устоздан ўрганиш шарт. Араб алифбосида ёзилганидан ўқиб, ўрганиш лозим. Крилл ва лотин алифбосида ёзилганидан ўрганиб бўлмайди” дедилар. Шу тўғрими? Ахир ҳамма ҳам араб алифбосидан ўргана олмайдику? ! Устоздан ўрганишга шароит бўлмасачи? Унда Намозни янги ўрганаётганлар қандай қилиб сураларни ёдлайдилар? Мустақил равишда крилл алифбосида ёзилганидан ёдлаб, сўнгра Муҳаммад Сиддиқ Миншавий, Мушарий ибн Рошид Ал- Афасий, Абдурроҳман Ас-Судайс, Саъд Ал-Ғомидий каби машҳур қориларга тақлид қилиб қироат қилса бўладими? Бўлмаса қандай қилиб Қуръонни ёдласа бўлади?


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Намозга керагини қандай қилиб бўлса ҳам тезда ёдлаш керак. Қолганини устоздан ўрганиш лозим. Бўлмаса, нотўғри ёдлаб қўйилади. Ўлимдан бошқа нарсанинг иложиси бор. Шунча одамлар иложини топган нарсанинг нима учун сиз топа олайсиз?

Топ рейтинг www.uz Openstat