Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мен у қизга уйланмасам ҳукми қандай бўлади?

20:39 / 05.04.2013 | "Зикр Аҳлидан Сўранг" | 3935

Ассалому Алейкум, Шайх Ҳазратлари!

Мен бундан чамаси бир йилча олдин бир қиз билан телефонда танишиб қолган едим. 5-6 ойча фақат телефон орқали ҳар ҳил мавзуларда фикр алмашиб, одоб доирасидан чиқмаган ҳолда гаплашиб юрдим. Вақт ўтиши билан у қизнинг менга нисбатан муҳаббати борлигини сезиб қолдим. Мени ҳам унга нисбатан фикрим ўзгариб, АЛЛОҲ насиб қилса келажакда у қиз билан турмуш қилиш нияти уйғонди.

Лекин, ўша вақтда у қизнинг уйига совчилар келаётган эди. Лекин мени турмуш қилишга шароитим имконим йўқ эди. Мен у қиз билан юзма-йуз бир марта ҳам учрашмаганман, телефонда гаплашганман. Нима ҳақида гаплашганимиздан қизнинг уйидагиларнинг тўлиқ хабари бор эди. Фақатгина қизнинг отаси қарши еди, бизнинг телефонда гаплашишимизга.

Вақт ўтиб мен қизнинг уйига сўвчиларимни жўнатган едим. Улар ярим йўлга етишганда ўша кун қизнинг уйида фотиҳаси бўлаётганини ешитиб орқага қайтишди. Қизнинг отаси қизининг ва уйдагиларнинг қаттиқ қаршилигига қарамасдан, ўзи вадалашган дўстиниг ўғлига узатди.

Қизнинг турмуши бўлмай, чамаси уч-тўрт ойда бокира ҳолида қайтган. Ери билан ҳозирда қонуний ажрашмаган. Уйига қайтиб келганидан шу кунгача уйига 3-4 яхши жойдан уйланмаган йигитладан совчи келган. Қиз еса мендан бошқаси билан турмуш қилишни ҳоламаётганини айтаяпди.

Шайх Ҳазратлари, ножўя совол берган бўлсам олдиндан узр сўрайман! Соволим шуки ҳозирда мен бўйдоқман, мен у қизга уйланмасам ҳукми қандай бўлади? Йақин дўстим, акам айтаяпдиларки, у қизнинг шу ҳолатига тушушига сен ҳам қайсидур маънода айбдор сабабчи бўлишин мумкин, дейишаяпди.

Шайх Ҳазратлари, илтимос маслаҳат беринг, қандай йўл тутай?  АЛЛОҲ ИЛОҲИМ сиздан Рози бўлсин!


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

 - Телефонда бўлса ҳам номаҳрамларнинг мулоқот қилиш шунга ўхшаш касофатларга олиб келади. НошарҲий иш қилган барибир жазосини олади. Ҳозирда нима қилишни ўзингиз биласиз. Шариатда бундай ҳолат муолажа қилинмаган.

Топ рейтинг www.uz Openstat