Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Исломда ислоҳотлар хусусидаги "Ҳаракат"нинг мақоласи ҳақида

04:13 / 18.05.2013 | Doston048 | 2726

Ушбу мақолага нисбатан шарият кўзи билан ўз изоҳларингизни иложи борича тушунтириб ўтишингизни илтимос қилиб сўраб қоламан.

"Ўқувчимизнинг Исломда ислоҳотлар хусусидаги мактубига "Ҳаракат"нинг жавоби

Исми кўрсатилмаган ўқувчимиз: Азизларим, мен сизлардан ғоят миннатдорман. Жуда кўпчиликка Ҳаракат сайти ҳақида мен яхши хабар берганман. Аммо кўпинча сайтдаги ИСЛОМНИ ИСЛОҲ ҚИЛИШ, яъни ягона имон фарзини қолдириш фикридан сўнг кўпчилик "Э, бу сайт бўмайдикан" деябди. Шахсан бу ислоҳ тўғри фикр, аммо фикр муалифи қорамоллардан камида 2 юз йил олдинда фикрламоқда. Менимча Исломга таалуқли ҳар бир сўзни сайтдан учириш лозим. Зероки ЎЗТВда Ҳаракатни Исломий тўда демасин. РЕСПЕСТ.

"Ҳаракат": Авваломбор билдирган фикрингиз учун катта раҳмат. Биз "Исломни ислоҳот қилиш" фикрига жуда ҳам жиддий қараймиз. Чунки, Ислом дунёси аянчли аҳволда. Сўнги юз йилликларда мусулмонлар бирота илмий ёки техник янгилик яратмадилар. Яқингача Туркия ва Эрондан бошқа ҳамма Ислом мамлакатлари Ғарбнинг мустамлакаси эдилар. Бошқаларни қўйинг, ўзбеклар қандай аҳволда эди? Ғарбда поездлар, электр энергияси, радио ихтиро қилиниб, учоқлар қилишга бошланган бир пайтда биз шам чироқлар ва Қўқон аравадан нарига ўтолмаганмиз. Руслар келмагунча бутун қурилишларимиз пахса ёки гувала деворга асосаланарди. Ҳозир ҳам мусулмонлар ҳамма ерда Ғарбга хизматкорлик қилишади, холос. Табиий, Япония ва Жанубий Кореяни ҳам моҳиятан Ғарбга қўшмоқдамиз.

Шундай экан, мусулмонлар бундай қолоқлигимизнинг сабаби нимада, деб ўйлашлари керакмасми? Биз шуни ўйлаямиз. Биздан бошқа ҳеч ким ўйламаяпти демоқчимасмиз. Масалан, бизнинг сайтимизда 19 асрнинг ахири, 20 асрнинг бошларида Афғонистонда яшаган Ислом уламоси Афғоний ҳақида мақола эълон қилинган эди. Афғоний Ислом дунёсининг қолоқлигида Ислом динининг роли борлигини гапирмаслик ножиддийликдир деган маънода гапиришга бошлагач, зўрға Мисрга қочиб қолган. Чунки, маҳаллий чала муллалар уни Исломга шак келтиришда айблаб, уни тошбўрон қилишга чақиришган. Ёки Малайзиянинг собиқ Бош вазири Махатхир Мохаммад Исломда ислоҳотлар кераклигини ёзганда, "Бирлик" лидери Абдураҳим Пўлат "Малайзиянинг собиқ Бош вазири каби тарафдорларим борлигидан мамнуман" номли мақола ёзганди. Чунки, унинг ўзи ҳам ислоҳотлар тарафдори.

Баъзи чаласаводлар "Исломда ислоҳот" сўзларини Қуръонни ислоҳот қилиш деб тушунадилар. Мутлақо хато. Қуръон Аллоҳ томонидан берилган муқаддас китоб, уни ислоҳ қилишни гапириш динимизга қарши гапириш бўларди. Гап Қуръонни тўғри тафсир қилиш, яъни уни тўғри тушунтириш тўғрисида кетмоқда.

Кичикина бир мисол олайлик. Биз ўзбеклар "кўзингга қара" деган иборани кўп ишлатамиз. Аслида, ҳамма нарсага кўз билан қаралади. Аммо кўзингга қандай қилиб қарайсан. Нима билан қарайсан кўзингга: Кўзинг биланми? Аммо, бу иборанинг маъносини ҳамма тушунади. Шунга ўхшаш мисоллар жуда кўп. Уларнинг асосида ҳамма тушунчаларимизни сўз билан тўппа-тўғри ифодалаб бўлмаслиги, тушунчаларимиз бойлиги - тилимизнинг бойлигидан кучли эканлигидадир. Араб тили ҳам шундай, унинг сўз бойлиги Аллоҳ берган тушунчаларни тўппа-тўғри ифодалай олмайди. Шу сабабли, "кўзингга қара"ни қандай тушунсак, Қуръондаги жуда кўп ибораларни тўғридан-тўғри эмас, бошқачароқ тушуниш кераклигини тушунамиз. Айнан, шу сабабдан, Қуръон тафсир қилинган.

Аммо, тафсир қилганлар ҳам одам. Улар ҳам Қуръондаги ибораларни ўз билимлари доирасида тафсир қилишган. Масалан, Исломнинг фарзларидан бири Намоз ҳисобланади. Намознинг фарзларидан ёки шартларидан бири - номозни Каъбага қараб қилишдир ёки ўқишдир. У замонларда Ернинг думалоқлигини билмаган уламоларимиз, бу шартни тўғридан-тўғри тушунишган ва Каъба тарафга қараб номоз ўқишни буюришган. Аммо, кейин билсак, Аллоҳ ерни думалоқ қилиб яратган экан. Демак, Каъбанинг горизонти ташқарисидаги жойларда Қаъбага қараб номоз ўқиш имкони йўқ. Айниқса, Ернинг орқа тарафида, масалан Америкада туриб, Каъбага қараб номоз ўқишни гапириш кулгилидир. Ҳозир мусулмонларнинг мутлақо кўпчилиги, Қуръоннинг ҳозирги тафсиридан келиб чиқсак, номоз фарзини бажараяпмиз деб ўзларини алдаб юришибди. Бундай оммавий иккиюзламасилик Ислом дунёсининг қолоқлиги сабабларидан биридир.

Энди 5 маҳал номоз ва рўзани олайлик. Ер юзининг шундай жойлари борки, у ерларда қуёш ёки бутунлай ботмайди ёки бутунлай чиқмайди. Демак, қуёш чиқишидан ботишига қадар 5 маҳал номоз ўқиш ва рўза тутиш фарзлари маъносини йўқотади. Нима, Аллоҳ ер юзининг шундай жойлари борлигини билмасдан бизга 5 та фарз буюрганми? Йўқ, биз ўзимиз Қуръонни тўғри ўқий олмаганмиз.

Ҳаж фарзи ҳам шундай. Имкони бор ҳар бир мусулмон Ҳаж қилиши керак. Ҳозир, масалан, Ўзбекистонда Ҳаж қилиш имкони бор мусулмонлар жуда кўп. Аммо, ҳамма истаганларга рухсат берилса, Ҳаж кунлари Маккаю Мадинага одам сиғмайди. Мусулмонларнинг сони бир кун шундай юксак даражаги чиқишини Аллоҳ билмасмиди? Демак, биз Қуръонни тўғри ўқимаганмиз. Закот тўғрисида ҳам шу каби нарсаларни айтиш мумкин.

Хуллас, Ислом уламолари тўпланиб, Қуръонни қайтдан тафсир қилишлари ва динимизнинг ягона фарзи Имон эканлигини эълон қилишлари керак. Номоз, Рўза, Ҳаж ва Закот эса, қилса савоб, қилмаса гуноҳ бўлмаган амалиётлар сифатида қолади.

Бу инқилобий, ростдан ҳам ҳар ким ҳам тушунавермайдиган инқилобий ислоҳотлар масаласини биринчи бўлиб "Ҳаракат" тарафидан кўтарилаётгани учун мусулмонлар бизга раҳмат дейишлари керак. Мақсадимиз, фақат ном чиқариш ва раҳмат олиш эмас, Ислом дунёсининг ривожланиши йўлида ўзимиз яратган тўсиқларни олиб ташлаш.

Бу фикрларимизни оддий мусулмонларга тушунтириш осон бўлмаслигини биламиз. Мана, оддий бир мисол, насронийлар тарихидан. Бор-йўғи 400 йил аввал насронийлар Ер Қуёшнинг атрофида айланади деган Жордано Брунони тириклайин ўтда ёқишганди. Худди шунга ўхшаб, мусулмонлар бизни тошбўрон қилишга тайёр эканликларини жуда яхши биламиз. Лекин, уламоларимиз насронийларнинг тажрибасини ҳам ҳисобга олиб, мусулмонлар ичида иш олиб боришлари ва Қуръоннинг янги тафсирини яратиб, ҳаммани янги тушунчалар доирасида яшашга чақиришлари керак. Иложи борича қон тўкилмасин.

Охир-оқибат ҳамма нарса биз айтгандек бўлиши, Ислом дини фақат Имон фарзимиз эканлигини тан олиши шубҳасиздир.

Буни тушунган одамлар оддий мусулмонлар ичида тўғри тушунтириш ишлари олиб боришлари мақсадга мувофиқ бўлдади. Дарҳол 4 та фарзни йўқ қилишни эмас, шундай фикрларнинг асосида бир нарсалар борлигини тушунтириш лозим. Қайсибир даражада фатволар берилгандан кейингина ҳамма мусулмонлар бир фарзлиликни қабул қиладилар. Акс ҳолда, илғор мусулмонлар Имонийлар мазҳаби деб ном оладиган янги мазҳаб тузиш ишига бел боғлайдилар ва мусулмонлар ичида навбатдаги бўлиниш юз беради. Худо кўрсатмасин.

"Ҳаракат" Хабар Агентлиги - ҳттп://ҳаракат. нет/неwс/? ид=13860"


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бу Исломдан ва унинг таълимотларидан тамоман бехабар, ғарбнинг таъсири остида қолганларнинг фикрларидир. “Исломни ислоҳ қилиш” деган гапнинг ўзи куфрдан бошқа эмасдир. Аслида мусулмонларни ислоҳ қилиш керак ва бу иш бошланганига анча бўлган. Бу каби кенг кўламдаги ишлар катта уриниш ва кўп вақт талаб қилади. Сабр билан иш олиб бориш керак. Юқорида ёзилган гапларнинг кўплари куфр ва бедодликдан ўзга ҳеч нарса эмас. Исломни билмаган ва унга амал қилмайдиганларнинг сафсатасидан бошқа нарса эмас.
Ўзини билган одам учун кимнинг ким эканини бир – икки оғиз гап етарлидир. “Исломни ислоҳ қилиш”ни хоҳлаётган аввало ўзини ислоҳ қилсин, гапини ислоҳ қилсин!

Топ рейтинг www.uz Openstat