Отани рози амрига кириб Аллоҳнинг амрини бажармаслик

СаволларМавзу: Оила ва ТурмушОтани рози амрига кириб Аллоҳнинг амрини бажармаслик
bani odam сўради 4 йил аввал

Баъзи биродарларимиздан Нега намоз ўқимайсан деган саволга ъъотам ҳали ёшсан дедиъъ, ъъота рухсат бермадиъъ, ъънамоз ўқисам ўқишдан (ишдан) чалғиб қоламанъъ деган гапларни ешитганмиз. Бунга ўхшаш гаплар умуман баҳона бўла олмасли маълум. Бундай баҳоначиларга нима деб жавоб беришни била олмаябман. Бир тарафдан отани норизо қилиш ҳам жоиз емас, аммо бенамозлик гуноҳи кабиралардандир. Бу ҳолда қандай йўл тутиш керак?

1 жавоб
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Маъмурият жавоб берди 4 йил аввал

Отанинг розилиги Аллоҳ таолонинг норозилигига сабаб бўлмаслиги шарт. Аллоҳ таолонинг фарз ибодатидан боласини қайтаришга отанинг заррача ҳам ҳақи йўқ. Ундай отанинг норозилиги ўтмайди.