Шубҳали веб сайтлар ҳақида

СаволларМавзу: Интернет сайтлариШубҳали веб сайтлар ҳақида
Abror сўради 4 йил аввал

Устоз, ҳозирги кунда интернет барча учун маълумотлар базаси бўлиб қолгани ҳаммага маълум.
Мен ўзим баъзида баъзи бир саволим пайдо бўлса интернетга излашга бераман, ўшанда жуда ҳам кўп маълумотлар ўзбек тилидаги сайтлардан чиқади. Мен фақат Ислом. уз даги маълумотлари оламан. Лекин баъзида қизиқиш билан ўша ўзбек тилидаги сайтларга ҳам кираман ва ўша сайтларда жуда ҳам фитнага сабаб бўлувчи фатво ёки маълумотларни кўраман. Жумладан, марҳум Рамазон Бутий ҳазратларини ер билан битта қилиб ёмонловчи у кишини мушрик деювчи маълумотлар ҳам бор экан, энг ёмони сизнинг маърузаларингиз ва китобларингизни ўқимаган одамлар бу маълумотларни тўғри деб қабул қилиши аниқ. Чунки у сайтларда бу хил нотўғри маълумотлар шу даражада усталик билан ёзилган. Мана шу ҳолатларни ҳисобга олиб, бу каби сайтларнинг фитнага тўлганини қандайдир усуллар билан халққа етказиш керак бўладими деган таклифим бор эди. Агар саволим ноўрин ва хато бўлса олдиндан узр сўрайман.

1 жавоб
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Маъмурият жавоб берди 4 йил аввал

Албатта, етказиш керак.