Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аллахумма асалука хуббака …

12:12 / 11.03.2014 | ok.com | 8121

”Аллахумма асалука хуббака ва хубба ман юхиббука ва хубба ъамалин юқоррибун ила хуббика”. Дуонинг Арабча ёзилишини ва ўзбекча маъносини ёзиб берсангиз илтимос.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Орифлардан бири: “Дунё ҳаётида ҳам бир жаннат борки, ким унга кирмаса охират жаннатига ҳам кирмайди”, деганида, “У нима?” дейишди. Шунда у: “Аллоҳ муҳаббати ва унинг зикри”, деди. Ва яна бири: “Қалбда шундай бир жараён фурсати бўладики, мен ўзимга ўзим: “Агар жаннат аҳли мана шундай ҳолда бўлишса улар айшу-ишрат ҳаётида эканлар, деб айтаман”, деди. Шундоқ экан, қуйидаги зикрларни кўпайтиргинки, Аллоҳ муҳаббати ва Унинг зикридаги ҳаловатга иншааллоҳ эришасан. "اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ حُبَّكَ وَحُبَّ مَنْ يُحِبُّكَ، وَالعَمَلَ الَّذِي يُبَلِّغُنِي حُبَّكَ؛ اللَّهُمَّ اجْعَلْ حُبَّكَ أَحَبَّ إِلَيَّ مِنْ نَفْسِي وَأَهْلِي وَمِنَ الْمَاءِ البَارِدِ" «Аллоҳумма инний ас‘алука ҳуббака ва ҳубба ман йуҳиббука вал ъамалаллазий йубаллиғуний ҳуббака. Аллоҳумма ижъал ҳуббака аҳабба илаййа мин нафсий ва аҳлий ва минал ма‘ил бариди». (Маъноси: “Аллоҳим, Сенинг муҳаббатингни ва Сени яхши кўрган кишининг муҳаббатини ҳамда Сенинг муҳаббатингга етказадиган амални Сендан сўрайман. Аллоҳим, муҳаббатингни, нафсимдан, аҳлимдан ва совуқ сувдан ҳам менга маҳбуброқ қилгин”). Имом Термизий ривояти. سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ عَدَدَ خَلْقِهِ وَرِضَا نَفْسِهِ وَزِنَةَ عَرْشِهِ وَمِدَادَ كَلِمَاتِهِ «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи ъадада холқиҳи ва ризо нафсиҳи ва зината ъаршиҳи ва мидада калиматиҳи». (Маъноси: Яратганларининг ададича, нафси рози бўлгунича, аршнинг вазнича, калималарнинг узунлигича Аллоҳга ҳамд айтаман ва Уни поклайман.) Имом Муслим ривоятлари. Аллоҳумма = Эй Аллоҳим; инний = албатта мен -> албатта (ин), мен(ний); ас‘алука = Сендан сўрайман -> сўрайман (ас‘алу), сендан (ка); ҳуббака = Сенинг муҳаббатингни -> муҳаббатингни (ҳубба), сенинг(ка); ва ҳубба = ва муҳаббатниким; ман йуҳиббука = Сени яхши кўрган кишининг -> кишининг (ман), яхши кўрган (йуҳиббу), сени(ка); вал ъамалаллазий = ҳамда шундай амалларни (сўрайманки) -> ҳамда (вал), амални (ъамал), шундай (аллазий); йубаллиғуний ҳуббака = (у амаллар) Сенинг муҳаббатингга етказади -> етказадилар (йубаллиғун), мени (ий), муҳаббатингга (ҳубба), сенинг(ка).

Топ рейтинг www.uz Openstat