Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шундай келишсак бўладими?

11:22 / 31.03.2014 | No name | 2009
Ассаламу алайкум, Ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Мен бир кишига ўзим ясаган маҳсулотни сотишга бермоқчиман, лекин у одам ёлғон гапиради, савдода ҳам ёлғон гапириши мумкин. Мен унга “Ўзиз мендан қарзга сотиб олиб, сотгандан кейин пулини беринг” десам ҳам кўнмаяпти. Бу билан менга яхшилик қилмоқчи ўзича, яъни мендан фойда кўришни истамаяпти, қимматроқ сотилса менга кўпроқ фойда бўлишини ўйлаяпти. Мен унга "Сиз савдода ёлғон гапирасиз, шунинг учун бундай қилолмайман" десам қандай қабул қилади билмадим. "Ёлғон гапирмай сотинг" дейишим мумкин, "Хўп" дейди, лекин билганини қилади. Шунинг учун мен у киши билан "Қарзга олиб сотиб беришни истамасангиз, маҳсулотни сизга юбораман, истаган нархингизда сотинг. Кейин менга фалон миқдорда кам пул берсиз" деб келишсам, у менинг маҳсулотимни ёлғон гапириб сотса ҳам менга ҳалол бўладими, гуноҳкор бўлмайманми? Агар бу мумкин бўлмаса, қандай қилсам тўғри бўлишини ўргатсангиз илтимос.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Сиз унга нархни тайин қилиб берсангиз бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat