Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Менинг саволим шундан иборат, кўчада (уй ҳудудида бўлмаган ерда, лекин ўша уйнинг ёнида бўлгани учун у ерни обод қилинган жойда) ўсадиган мевали дарахтнинг мевасини ейиш йўловчи учун ҳалолми? Баъзи уй эгалари бундай ҳолатни номаъқулчилик билиб, йўловчиларга мевали дарахтнинг мевасидан ейишни тақиқлайдилар, бунинг ҳукми қандай бўлади? Шу каби уй эгаларининг бу каби одати, яъни кўчадаги мевали дарахтнинг мевасини йўловчиларга таъқиқлаши тўғри ҳолатми ва одоб аҳлоқ юзасидан тўғри бўладими? Саволим билан сизнинг вақтингизни олганим учун узр! Жавобингиз учун минг бор ташаккур, Аллоҳнинг сизга раҳмати бўлсин!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Ўзи эккан бўлса, ўзи билади. Бировнинг мевасини кўчада бўлса ҳам бошқалар ейиши мумкин эмас.