Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Янги китоблар ва қайта нашр қилинаётган китобларнинг чиқиши

21:05 / 05.05.2014 | No name | 2511
Алҳамдулиллаҳ, яқин йиллардан бери сотувга чиққан ҳар бир китобингизни имкон қадар харид қилиб келиш билан бирга уларни бир бошдан ўқиб ҳам келмоқдаман. Китобларингизнинг нархи жуда ҳам арзон, алҳамдулиллаҳ. Янги китобларингиз чиқса ёки эски китоблар қайта нашр этилса хурсанд бўламиз албатта. Лекин харид қила олмасам хафа бўламан. Бироз ғалатироқ илтимосим бор эди, аввалдан узр. Сўнгги вақтларда "Иймон", "Зикр аҳлидан сўранг-4", "Мазҳаб - бирлик рамзи", "Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам" номли китобларингиз сотувга чиқди, албатта бундан хурсандман. Баъзисини харид қилдим, алҳамдуллилаҳ, аммо қўл калталик қилиб, ҳаммасини олишга бироз қийналиб турибман. Шунинг учун илтимосим шуки, янги китоблар ва эски китобларнинг қайта нашр этилишида орасида бироз вақт ташлаб нашр қилинса, агар маъқул бўлса. Биз каби кишиларга харид қилишга қулай бўларди иншааллоҳ. Аллоҳ сиздан рози бўлсин, китобларингиз то қиёмат қадар умматга манфаатли хизмат қилсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Сиздан бошқа барча китобхонлар сизга қараб туришлари яхши эмас. Имкони борини олинг, бошқасини кейин оласиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat