Маслаҳатингизга муҳтожман…

СаволларМавзу: Руҳий тарбияМаслаҳатингизга муҳтожман…
Marg`uba Narzulla qizi сўради 3 йил аввал

Ҳазрат мани бир руҳий изтироб қийнамоқда. Ғийбат бўлмасин, аммо маслаҳатингизга муҳтожман. Яқинларим эрим ва у кишининг опаси, укаси зулм, фитна қилганликлари оғир ботди. Уларга салом бераяпман, аммо қалбимда нимадир қолди, юзларига қарагим келмаяпти. Алҳамдулиллаҳ неча йилдан бери Аллоҳ таоло намозда собитқадам қилди. Намозга, динимизга ихлосу муҳаббатимни эрим ҳам яқинлари ҳам яхши билишади. Гуноҳ ишларини кўрсам уларни бу ишдан қайтаришим уларга ёқмас эди. Лекин уларга ҳурматим баланд эди. Улар тақвойим сабабли эримга “хотининг “вахобий” бўлиб қолибди, уни рўмолини ечирамиз (ҳали ҳижоб ўрай олмаган бўлсам ҳам, лекин авратларимни ёпиб юрардим), намозларини ташлатамиз, бўлмаса хотинингни бу қилмиши бизга иснод бўлади, мансабга эришолмайми” деб менга қарши қилишди. Ўзлари намоздан бехабар. Менга билдирмай ота-онамга шу гапларини айтиб изтиробга қўйишди. Иншааллоҳ Рамазонга кўнглим оқ бўлиб киришни хоҳлардим. Маслаҳат беринг!

1 жавоб
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Маъмурият жавоб берди 3 йил аввал

Сабр қилинг. Уларга рушди ҳидоят ва инсофу тавфиқ сўраб дуо қилинг. Сиз ҳақсиз. Улар минг марта ноҳақ. Аллоҳ таоло сизга сабр — матонат, уларга ҳидоят ато қилсин!