Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бақа кир бир икки кун яшаган сув хусусида

13:32 / 15.06.2014 | Marg`uba Narzulla qizi | 2499
Биздек сизни қаттиқ яхши кўрувчи шогирдларингиз ва сизга муҳаббатли барча мўминларнинг бахтига Аллоҳ таоло сизни Ўз паноҳида асрасин, умрингизни узун, ризқу мартабангизни бунданда зиёда қилсин! Устоз қимматли вақтингиз учун рози бўлинг. Руҳсатингиз билан сизга саволим бор эди. Такрорий бўлса узр сўрайман, қидириб тополмадим. Тоза сув сақланадиган ҳовузга қурбақа тушиб, бир икки кун яшаса, сувдаги бақани олиб ташланса-ю, бу ҳолат бир неча бор такрорланса. Шу сувни истеъмол қилиш, ёки, таҳоратга ишлатиш, шу сув васитасида либосларни поклаш жоизми? Ёки бундай сув ҳаромми? Жавобингиз учун олдиндан ташаккур! Аллоҳ сиздан рози бўлсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ҳовузга қурбақа тушса сув ҳаром ёки нопок бўлиб қолмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat