Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қўқонда марҳумнинг уйида ўтказиладиган «жумалик» ҳақида

18:28 / 05.04.2013 | Dilfuza Muzafar qizi | 2928

Яқинда онам вафот этдилар. Бизнинг Қўқон шаҳрида 40 кунгача жума кунлари марҳумнинг яқинлари, қўни қўшнилар киришади. Марҳумни эслаб, дуои фотиҳа қилишади. Биз уларни мотам ёки йиғи сиғи қилмасдан, яхши кутиб оламиз. Баъзилар айтишича, бу жумалик Исломда йўк ва бундай қилиш нотўғри экан.

Лекин онамнинг қадрдонлари, қуда андалар келиб, ҳол аҳвол сўраши ва марҳумнинг ҳаққига дуо қилишининг нимаси ёмон? Аксинча бўлса, маслаҳатингизни аяманг ва мени шубҳа гумонлардан қутқарасиз деган умиддаман.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Шариат бўйича бу ёки у муносабатда нима қилиш кераклигини ҳар ким ўзи белгилаб олмайди. Балки ҳар бир нарсани Аллоҳ таолони шариатида кўрсатилганидек қилинади. Сизлар қилаётган иш шариатда кўрсатилмаган. Шунинг учун бу ишни қилишингиз бидъат бўлиб қолади.

Марҳумнинг ҳақига ҳамма ўз уйида ўтириб дуо қилса бўлаверади. Албатта, Жума куни ва маййитнинг уйида ва қирқ кун бўлиши шарт эмас. Ҳар куни, ҳар ким ўзи турган жойида, йиллар давомида дуо қилса яхши бўлади. Сизлар қилаётган иш кейинчалик, аслини билмаган одамларда, шариатда шундай қилиш амр қилинган экан, деган ҳаёлга олиб бориши мумкин. Кўпгина бидат ва хурофотларнинг асли шунга ўхшаш нарсалардан бошланган.    

Топ рейтинг www.uz Openstat