Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳуснни ўзгартириш

07:16 / 03.08.2014 | Habib | 4834
Аллоҳ таоло Ўз бандалари учун берган танамизнинг кўринишини, ҳусн-жамолимизни ўзгартириш мумкин эмаслигини биламиз. Лекин шу ўринда баъзи одамларда учрайдиган танада ортиқча ўсиб қолган қисмлар ҳам бор. Мисол учун бир кишининг бурни олдида ортиқча ўсиб қолган ва осилиб турадиган тананинг бир қисми бор. Шу қисмни олиб ташлаш мумкинми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ислом конференсияси ташкилоти қошидаги халқаро ислом фиқҳи академияси қарори Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Ислом конференсияси ташкилоти қошидаги халқаро ислом фиқҳи академияси Малайзиянинг Бутражая шаҳрида 1428-ҳижрий йили Жумадул охира ойининг 24-дан 29-гача яъни мелодий 2007-йил 9-июлдан 14-июлгача бўлиб ўтган мажлисда қуйидаги мавзуни муолажа қилди: «Косметик жарроҳлик ва унинг ҳукми» Бу мавзу бўйича тақдим қилинган илмий ишлар муноқаша қилиниб, у ҳақда бўлиб ўтган тортишувларни эшитиб, Ислом конференсияси ташкилоти қошидаги халқаро ислом фиқҳи академияси қуйидагича қарор қилади. Биринчи: Косметик жарроҳликнинг таърифи; Косметик жарроҳлик инсонни зоҳирий жисмидаги бўлакларидан бирини ўзгартириш орқали чирой киритиш ёки шикаст етганлиги сабабли вазифасини қайта изга тушириш учун хизмат қиладиган жарроҳликдир. Иккинчи: Косметик жарроҳлик мобайнидаги умумий шартлар ва нормаларга амал қилиш; 1. Жарроҳлик шаръий эътибор билан амалга оширилган бўлмоьи лозим. Масалан вазифани қайта йўлга қўйиш, айбни ислоҳ қилиш ва хилқатни аслига қайтариш 2. Жарроҳлик умид этилган манфаатни ўрнига зарарни ошириб юбормаслиги керак. Бу ишни мутахассис ва ишончли кишилар амалга оширмоьи лозим. 3. Жарроҳлик амалиётини қилувчи табиб ёки ҳамшира ўша касбни аҳли ва мутахассиси бўлиши ва бу масъулият академиянинг 142-рақамли қарорига мувофиқ бўлиши. 4. Жарроҳлик амалиёти беморни изни билан бўлиши. 5. Табиб онгли ва воқеъ бўлиши мумкин бўлган хатарларни кўра била оладиган бўлиши лозим. 6. Жарроҳликдан таъсири оз бўлган бошқа муолажа бўлмаслиги лозим. 7. Шаръий манбаларга мухолиф бўлмаслиги керак. Расулуллоҳ (с..а.в.) Абдуллоҳ ибн Масъуддан (р.а.) қилган ривоятда у зот: «Игна билан баданига сурат чизувчи аёл ва чиздиртирувчини, соч улайдиганни ва улатадиганни, ҳусн учун тишларини орасини очувчини ва Аллоҳ халқ қилган нарсани ўзгартирувчини лаънатлаган», деб айтдилар. Имом Бухорий ривоят қилган. Ибн Аббосдан (р.а.) қилинган ривоятда келтирилишича, Соч уловчи аёл ва соч улаттирувчи аёлни, игна билан баданига сурат чизувчи аёлни ва чиздиттирувчини, оьриқсиз баданига сурат чизувчини лаънатланган. Абу Довуд ривояти. Ва яна Расулуллоҳ (с.а.в.) ўзини аёлларга ўхшатувчи эркакни ҳамда ўзини эркакка ўхшатувчи аёлни бундай қилишидан ман этганлар. 8. Даволаниш қоидаларига амал қилмоьи. Номаҳрам билан холи қолмаслик, авратларни очмаслик ва шунга ўхшаш нарсалардан четланиш. Зарурат учун ёки мажбур бўлиб қолганда зарари йўқ. Учинчи: Шаръий аҳкомлар; 1. Косметик Жарроҳлик зарурат ва ҳожат юзасидан шаръан жоиздир. А – Жисмдаги аъзо шаклини Аллоҳ халқ қилган ҳолатига қайтариш. Аллоҳ Қуръонда бу ҳақда: «Дарҳақиқат Биз инсонни энг гўзал шаклу шамойилда яратдик» (Тийн-4), деб айтган. Б – Жисм аъзосига таниқли маълум вазифасини қайтариш. В – Халқий айбларни ислоҳ қилиш, масалан дарз кетган лаб, қийшиқ бурун, хол, бармоқ ва тишларни ортиқчаси ёки бармоқ ёпишиб қолиб уни шу тарзда туриши моддий ёки маънавий зарар келтирса Г – Бахтсиз ҳодисалар сабабли масалан ёньин, касаллик ва шунга ўхшаш нарсалар. Масалан касал терини олиб ташлаб, соь терини ямаш амалиёти, эмчакни касалликка олиб боришидан хавфга тушилса баъзи қисмини ёки барчасини олиб ташлаш, соч тўкилиб кетганда соч экиш. Бу хусусан аёлларда учрайди. Е – Бадбашараликни йўқотиш хусусан бу нафсий азиятга сабаб бўлса. 2. Косметик Жарроҳлик амалиёти тиббий муолажа бўлмай, балки инсонни текис хилқатини ўз ҳавойи нафсига эргашиб ёки бошқаларга тақлид қилиб, раьбатларини рўёбга чиқариш мақсадида бўлса жоиз эмас. Худди юзни муайян кўринишда кўриниш учун ёки фириб қасди ва адолатни бузиш маъносида бўлиши, бурун шаклини ўзгартириш, лабни катта ёки кичик қилиш ва кўз шаклини ўзгартириш ҳамда лунжини кенгайтириш кабилар. 3. Вазнни илмий воситалар билан камайтириш, агар вазн касалликни келтириб чиқарса Жарроҳликдан бошқа йўл қолмаса, зарардан омонда бўлиш шарти билан Жарроҳлик амалиёти ўтказиш жоиз. 4. Ажинни Жарроҳлик йўли орқали ёки укол орқали модомики касаллик ҳолати бўлмаса зарардан омонда бўлиш шарти билан жоиз эмас. 5. Қизлик пардаси, бахтсиз ҳодиса ёки зўравонлик оқибатида ёки мажбурлашлик билан йиртилиб кетган бўлса уни тикиш жоиз. Аммо фоҳиша сабабли ўша қилган гуноҳини ёпиш учун бўлса шаръан жоиз эмас. Бу амалиётда дўхтир аёллар бошчилик қилмоьи лозим. 6. Мутахассис табиб тиббий амалларда шаръий қоидаларга амал қилмоьи ва Жарроҳлик қилдираётганларга насиҳат қилмоьи лозим. Чунки «Дин насиҳатдир», деб айтилган. Қуйидаги нарсалар тавсия қилинади: 1. Шифохона ва хусусий клиника дўхтирлари Аллоҳга тақво қилишни лозим топинг. Амалиёт давомида ҳаром нарсаларга йўл қўйманг. 2. Табиблар ва жарроҳлар хос тиббий машьулот ва косметик Жарроҳликга тааллуқли нарсаларда фиқҳини билмоқлари ва у ишларида шаръий ҳукмни аниқламасдан туриб фақат моддий манфаатни ўйламасликлари лозим. Ҳамда ҳақга мухолиф бўлган савдога тарьиб қилувчи нарсага ҳам бормаслиги лозим. Валлоҳу аълам

Топ рейтинг www.uz Openstat