Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Оилам билан янги ҳовлига кўчаяпман. Уй ҳовлининг ўртасига қурилган. Орқа ҳовлига қараган ойналар ҳам йўқ. Орқа ҳовли 4 сотихча чиқади. Мен ўзим куни билан ишда бўлганим боис, аёлим уйда ёлғиз қолишдан қўрқади. Шу сабаб орқа ҳовлига қўриқлаш учун ит боқсам бўладими?