Дуоим қабулмикин?

СаволларМавзу: Руҳий тарбияДуоим қабулмикин?
behzod-tiu93 сўради 3 йил аввал

Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Аллоҳ умрингизни зиёда қилсин! Устоз, дуо қилиш одобларидан бири сабр билан кутиш, агар ижобат бўлмаса, унинг ажри қиёматда берилиши, шунда банда дунёдаги ҳеч бир дуоси ижобат бўлмаслигини истаб қолишини ўқигандим. Бундан хурсанд бўлиш мумкин. Лекин баъзи тоифа инсонларнинг дуоси қабул бўлмаслиги ҳақида ҳам ўқиганман. Мен қўрқаётган нарса шуки, агар дуоим ижобат бўлмай қолса, буни қай бирига йўяй?

1 жавоб
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Маъмурият жавоб берди 3 йил аввал

— Яхшисига.