Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ

16:47 / 11.09.2014 | Nuriddin1985 | 2272
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ ушбу "Кимки меникидан бошқа саҳиҳ ҳадис топса ўшани ушласин (ёки ҳоҳласа ўшани ушласин) маънодаги гапни айтганларми? Бир биродаримиз ушбу гапни далил қилиб, тўрт мазҳаб амалларини аралаштириб бажаряпти. “Бундай қилиш керак эмас, ҳамма ўзини мазҳабига эргашиши керак” десам, яна бири “Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи бу гапни ҳақиқатданам айтган” дейди. Яна шу биродарларимиз бир хил пайт масжидимизга имомликга ўтишади. Ўзларидан сўрамоқчи эдим... Афсуски, бошқа ёш болалар жавоб берадиган саволга ҳам жавоб беролмади.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ёш болалар жавоб берадиган саволга ҳам жавоб беролмаган бўлгани учун юқоридаги гапни айтган. Озгина илм олганида бу гапни айтмас эди. Ҳадисларнинг бирортасини ўзи ўқий олмайди ҳам. Қандай қилиб улардан ҳукм чиқара олади. Чала таржималардан баъзи гапларни айтган одам қандай қилиб Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳига қарши гапни айта олади. Бунга ўхшаш нусхалардан узоқда бўлиш керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat