Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бировнинг овқатини ейиш ҳақида

11:26 / 04.10.2014 | Abror | 2541
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Устоз мен ҳозирда чет элда ижарадаги уйда бир нечта одамлар билан яшайман. Ҳар ким ўзи овқат қилиб ейди, ўртада ҳеч қанақа келишув йўқ. Мен баъзида овқат қилиб музлатгичга қўйиб қўйсам, кимдир еб қўяди. Масаллиқларни ҳам сўрамасдан олиб ишлатворишади, худди бу ўзиникидек. Мана шунақа қилган одам бировнинг ҳаққига хиёнат қилган ҳисобланадими? Агар ким олганини билиб қолсам, унга бу иши нотўғри эканлигини тушунтириш вожибми? Агар гапирсам, “шу майда чуйдани ҳам ҳисоблаб юрибсанми?” деб урушиб қолиш мумкин. Ёки билиб билмасликка олиб юраверайми, чидаб?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Шунақа қилган одам бировнинг ҳаққига хиёнат қилган ҳисобланади. Сиз эътироз билдиришга ҳақлисиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat