Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ботинийлар кимлар?

15:58 / 05.10.2014 | muslim | 3892
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! "Ҳикматли дунё"да ботинийлар ҳақида эшитдим. Ҳозирги кунда улар кимлар, қайси сифатларидан таниймиз? Аллоҳ сиздек уломаларни кўпайтирсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ботинийлар. Ўша даврларда пайдо бўлган ва Исломга зарар етказиш учун фаолият олиб борганларнинг ичида ботинийлар ҳам бўлганлар. Ботинийлар ўз ақийдалари, фикрлари ва таълимотларини тарқатишда юнон фалсафасидан кенг фойдаланганлар. Ботинийлар, асосан, Ислом келганидан кейин ўз мансаби ва мартабасини йўқотган аламзадалар эди. Улар, аслида, шаҳват боқоғига ботган, фоҳишабоз ва шахсга сиғиниш тарафдорлари эди. Ботинийлар Исломга очиқ-ойдин ҳужум қилмадилар. Аксинча, усталик билан ниқобланган ҳолда мусулмонларга зарба беришга ўтдилар. Ботинийлар мусулмонлар оммаси ичида «нубувват», «рисолат», «фаришта», «охират», «жаннат», «дўзах», «шариат», «фарз», «вожиб», «ҳалол», «ҳаром», «намоз», «закот», «рўза», «ҳаж» каби истилоҳлар катта обрўга экани ва уларни дину диёнат билан маҳкам боғлаб туришини яхши тушуниб етган эдилар. Ботинийлар худди шу кучли ва муқаддас робитага зарба беришни қасд қилдилар. Ботинийларнинг фалсафасига мисол тарийқасида айтишимиз мумкинки, улар сиртда бошқаларга ўхшаб намоз ўқишлари мумкин, аммо ботин(ич)ларида намозни имомларидан «Тийб ибн Омир учун ўқидим» деб ният қиладилар. Шунингдек, ҳаж қилишлари мумкин, аммо Каъбаи Муъаззамани имомнинг рамзи деб эътиқод қиладилар. Улар Қуръони Карим ва ҳадиси набавийларнинг зоҳири ва ботини, яъни сирти ва ичи бор, дейдилар. Зоҳир пўчоқ, ботин мағз кабидир. Зоҳир муҳим эмас, ботин муҳимдир. Улар ушбу қоидага биноан, исломга оид ҳар бир истилоҳни ўзларига мос равишда таърифлаб чиқадилар. Кейинроқ эса, умуман бошқача диний таълимот томон юзланадилар. Ботинийлар Ислом учун катта зарар еказганлар. Охир-оқибат ботинийлар махфий муассасага айланиб қолди. Қадимда исмоилийлар ва қарматийлар ботинийларнинг намояндаси бўлса, ҳозирда қодиёнийлар ва баҳоийлардир.

Топ рейтинг www.uz Openstat