Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳадисдаги бир жумла ҳақида

08:37 / 20.10.2014 | Abror | 3063
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Имом Бухорий Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда: «Тўрт нарса бор, кимда улар бўлса, тўлиқ мунофиқ бўлади. Кимда улардан бир ҳислат бўлса, уни ташлагунча, нифоқнинг ҳислатларидан бири у кишида туради. Омонатга хиёнат қилади, ёлғон гапиради, аҳд қилса, алдайди ва тортишса, фожирлик қилади», дейилган). Устоз мана шу ҳадисдаги тортишса фожирлик қилади гапининг маъносини ҳеч тушунолмадим. Илтимос, устоз шуни изоҳлаб берсангиз. Аллоҳим сизни ўз паноҳида асрасин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бир гапни ёки масалани бошқа одам билан тортишиб қолса, ёлғондан, алдовдан, қасам ичишдан, бошқа шариат рухсат бермаган нарсалардан қайтмайди, дегани.

Топ рейтинг www.uz Openstat