Қандай муносабатда бўлсам тўғри бўлади?

СаволларМавзу: Руҳий тарбияҚандай муносабатда бўлсам тўғри бўлади?
Marg`uba Narzulla qizi сўради 3 йил аввал

Устоз, узр вақтингизни олаётганим учун! Бир қадрдон қўшним бор, дугона бўлиб кетганмиз, ўзлари намозхонлар. Узоқ йиллик қўшни бўлганимиз учун яқин бўлиб кетганмиз. Уйларига кириб чиққанимдан кейин, у киши тўсатдан «уйимга келганизда ичида пули бор сўмкачамга кўзиз тушмадими» деб телефон қилиб қолдилар. Мен «йўқ кўзим тушмади, қаерга қўйгандингиз?» деб сўраб турсам, ўша вақтнинг ўзида у кишининг уйдагилари «сўмкачани топилди» деб қолишди. У киши ҳижолат бўлиб қолдилар. Қайта қайта телефон қилиб узр сўрадилар. Мен ҳозирда ҳатто бировнинг уйига муралаш ҳам ўғирлик деб нафсимни тергаб турганимда бу оғир ботаркан. У кишига хафамасман дедиму, лекин бундан кейин қанақа муносабатда бўлишни билмай қолдим. У кишига нисбатан менда ишонч йўқолиб бораяпти. Одатда бўндай ҳолатларда ўзимизни қандай тутсак тўғри бўлади? Маслаҳат беринг Устоз, нима қилай?

1 жавоб
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Маъмурият жавоб берди 3 йил аввал

Кечиримли бўлиш керак. У киши бир оз шошмаганда бўларди.