Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эримнинг хатти-ҳаракати ҳақида

20:33 / 14.12.2014 | Нафосат Абдурахмонова | 3859

Устоз жуда қийин аҳволга тушиб қолганман. Турмушим бўйича сиздан маслаҳат сўрамоқчиман. Хўжайиним ибодатли, фарзандларим ва менга меҳрибон инсон, лекин гап талашиб уришиб қолсак, ундан қаҳрли одамни кўрмаганман. Баъзида қўл кўтариб ҳам юборадилар. Сабаб сифатида мени гап қайтаришим, “овозингни меникидан баланд кўтарганинг учун” деб айтади. Нима қилишни билмай қоламан, гап талашиб уришиб қолсак, ўзимни тута олмай гап қайтариб юбораман. Кейин мажбурлаб рўмол ўратмоқчи бўладилар. Лекин “хали мен тайёрмасман” десам, “сени бунақа юриш туришинга мен жавобгарман, айтганимни қиласан, охиратда даюс деган тамғани олгим кемаяпти” деб уришиб берадилар. Ёлғон эмас, бошида тўғри тушунтиришларини инкор қилмайман, лекин жудаям жаҳли тез инсон. Бошим қотиб колган, нима қилай Устоз, маслаҳат беринг. Хўжайиним наздида менга нисбатан ноҳақлик қилаётгандек.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Рўмол ўра дейиши тўғри. Бу фарз амал. Унга тайёр бўлиши шарт қилинмаган. Бундай ишларга тайёр бўлиш баҳона бўла олмайди. Гап қайтармасликка ҳаракат қилинг. У ҳам сизга ўхшаган одам. Сиз ўзингиз билмаган ҳолда гап қайтарганингиз каби, у ҳам ўзи билмаган ҳолда сўкиб юборади. Икки тараф ҳам ораларида шариатни ҳакам қилишлари керак. Ишнааллоҳ, ҳаммаси яхши бўлиб кетади.

Топ рейтинг www.uz Openstat